Милиция Камчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳнинг тўрт аъзосини қўлга олди

412
Сурат: ШИИБ

Бишкек ШИИБидан Камчи Колбаевнинг уюшган жиноятчилик гуруҳининг (УЖГ) фаол аъзолари қатори рўйхатда турган тўрт кишининг ҳибсга олинганини билдирди.

Улар ноқонуний қурол айланмаси ва товламачиликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Бунга қадар бир неча кун олдин бир киши милицияга мурожаат қилиб, у қўлга олинганлардан бири уни жазолаш билан таҳдид қилиб пул ундирмоқчи бўлганини айтиб берган. Ушбу факт ягона реестрга «Товламачилик» моддаси бўйича қайд этилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ШИИБ «Цапля» ва «Рина» номи билан танилган Колбаевнинг уюшган жиноятчилик гуруҳининг икки аъзосини таъқиб қилиб, улар билан бирга яна бир гумондорни қўлга олишган.

ШИИБ бу иш билан бирга қуролларни ноқонуний  айланмаси бўйича ишнинг устида иш олиб бориб, бу ишда Колбаевнинг УЖГнинг яна бир аъзосини қўлга олишган. У одамдан қурол топилган.