Уйғур миллатидаги хитойлик тадбиркор Аеркен Саймаитининг ўлим тафсилотларини тадқиқ қилиш бўйича депутатлар комиссиясининг йиғини 2 июнда ўтди. У ерда мазкур масала бўйича саволлар билан бирга Туркия ва Қирғизистон ўртасидаги ҳуқуқий ахборотларни алмашиш бўйича келишув бажарилмаётгани ҳақида ҳам масала қўзғалди.
Ички ишлар вазирининг ўринбосари Мирлан Каниметов бунга турк тарафининг Қирғизистонга қўйган «ФEТО бўйича талаблари» сабаб деб билдирди. .
“Ўзаро ҳуқуқий ёрдам бўйича келишув бор. Шунинг асосида илтимос юборганмиз. Охирги вақтда ФEТО бўйича талабларни қўйишмоқда. Террор ташкилот дегани... «Ўшанинг вакиллари сизларда кўпроқ юрибди» деб. «Шуларни ушлаб беринглар» деб. Бизда у террор ташкилот эмасда. Шу бўйича тушунмовчиликлар бор. Прокуратурага материалларни тўлиқ беришмайди. Биз ҳам бажара олмаймиз. Қидирувда юрган жиноятчиларни экстрадициялаш масаласи Бош прокуратура билан келишув орқали ҳал қилиниши керак”, — деб тушунтирди вазирнинг ўринбосари.
Туркиянинг ҳукумати «Сапат» маориф тармоқлари мухолифатчи Фетхуллоҳ Гулен ҳамда унинг ФEТО ташкилоти тарафидан молияланади деб ҳисоблайди. Туркияда бу ташкилот террорчи деб топилган, Гуленнинг ўзи эса 2016 йилдаги давлат тўнтариши ҳаракатида айбланган.
Амалга ошмаган тўнтаришдан кейин турк ҳукумати минглаган қамоққа олишларни ўтказиб, юзлаган одамларни ФEТОга алоқаси бор деб судлаган. Гуленнинг ўзи эса давлат тўнтариши уюштирмаганини айтиб чиққан.
Ҳозир у АҚШда яшайди. Туркия бир неча марта Америка ҳукуматидан уни ўтказиб беришни талаб қилган, аммо АҚШ буни рад этиб келган.
2017 йилнинг март ойига қадар лицейлар тармоғи «Себат» деб аталиб келган. Туркиянинг ҳукумати Қирғизистондаги лицейларнинг ёпилишини талаб қилган.
Шунда Қирғизистоннинг ҳукумати лицейлар тармоғини «Себат»дан «Сапат»га ўзгартириб, Туркия билан алоқани бузмаслик учун директорлар кенгашининг таркибига Маориф вазирлигининг вакилларини киргизган.
«Сапат» лицейлар тармоғи 16 лицейдан, «Ала-Тоо» университетидан ҳамда тўрт мактабдан иборат.