Ўтган сутка ичида Қирғизистонда коронавирус инфекцияси яна 26 кишидан топилди — уларнинг бири тиббиёт ходими. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 3 июндаги брифингда билдирди.
Касалнинг энг кўп янги ҳолати Бишкек шаҳрида қайд этилди — 16. Шунингдек коронавирус Норин вилоятида етти, Ўш, Жалолобод ҳамда Баткен вилоятларида бир нафардан беморда топилди.
Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 1871га етди — унинг 365 нафари тиббиёт ходими. Ўпка касалидан умумий 1265 киши шифо топди, йигирма бемор вафот этди.
Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкек шаҳрида қайд қилинган — 484 ҳолат. Норин вилояти бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда келмоқда — 380 ҳолат. Ўш вилоятида — 220, Жалолобод вилоятида — 163, Ўш шаҳрида — 207, Чуй вилоятида — 133, Баткен вилоятида — 30 ҳамда Иссиқкўл вилоятида 14 киши касалга чалинди.
Бундан ташқари, чет ўлкалардан келган қирғизистонликларнинг орасида 256 кишида коронавирус аниқланди.
Ҳозирда касалхоналарда 586 киши қолмоқда — уларнинг ўн иккиси оғир аҳволда, уч нафари жонлантириш бўлимида. Мамлакат бўйича обсервацияга 2380 киши олинди.
Коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 7713ни ташкил қилди. Охирги сутка ичида ўтказилган таҳлилларнинг сони — 2377.