Хитой етакчиси Си Цзиньпин коронавирусдан жабрланган, ҳусусан энди ривожланаётган мамлакатларга икки йилнинг ичида икки млрд доллар беришни ваъда қилди.
«COVID-19га қарши халқаро хамкорликни стимуллаштириш мақсадида Хитой кейинги икки йилда коронавирусга қарши курашиш ҳамда жабрланган мамлакатларга ижтимоий-иқтисодий тараққиётга ёрдамлашиш учун, ҳусусан ривожланиб келаётган давлатларга 2 млрд доллар ажратади», — деди Си Цзиньпин.
ХЭРнинг етакчиси бу ҳақда 18-май куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг онлайн тартибда ўтган 73-сессиясининг очилишида билдирди.
Шунингдек Хитойда БМТ билан ҳамкорликда яшил божхона коридори орқали чиқарилиб турган эпидемияларга қарши маблағлар учун марказ ва глобал қампа очилади.
Си Цзиньпин биринчи бўлиб Хитойда тарқалган вирусга қарши вакцина тайёр бўлиши билан у «глобал жамоат ёрдами» қатори тарқатилишини қўшимча қилди.
ЖССТнинг юқори органи бўлиб ҳисобланган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси бу йили коронавирус сабабли 18-19-майда онлайн тартибда ўтди.