Ҳукумат 2-майда вафот этган тиббиёт ходими Жузумкан Кокумбаеванинг оиласига миллион сом компенсация тўлаб берди. Апрелнинг охирида шифокорлар марҳумда коронавирус инфекциясини аниқлаб, даволаш учун Республика юқумли касалликлар шифохонасига ўтказишган.
Шифокорлар даволаш вақтида унга икки тарафли пневмония, нафас олиш етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги синдроми ҳамда бош мия шиши каби ташхисини қўйишган. Кокумбаева қўшимча гипертония ҳамда атеросклеротик кардиосклероз касалликлари билан ҳам оғриб юрганини маълум қилган.
Кокумбаева Бишкекдаги №3 ОТМнинг оилавий шифокорлар гуруҳининг етакчиси бўлган. Мазкур муассасада у ва яна саккиз ходим коронавирусга юқтириб олган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан билдирилишича, ҳукумат компенсация тўловини ведомствонинг ҳамда мажбурий тиббий суғурта фондининг депозит ҳисобларига ўтказилди.
Коронавирус юқтирган шифокорларга ва улар вафот этадиган бўлса марҳумларнинг оилаларига компенсация тўлаб бериш ҳақида ҳукумат 6-майдагина бир қарорга келди. Унда ҳукумат коронавирусга қарши курашга жалб қилинган шифокорларни қўллов қатори 50 млн сом бўлинишини билдирган.
Коронавирус юқтириб олган шифокорларга 200 минг сом, вақот этганларнинг оиласига эса миллион сом компенсация тўлаб берилиши керак.
Агар шифокорнинг ўлимига компенсация бериб, қолганини юқтириб олгани учун компенсация қатори ҳисобласа, ажратиб берилган 50 млн сом 246 компенсацияга етади.
14-майга келиб Қирғизистонда шифокорлар орасида коронавирус юқтиришнинг 248 ҳолати қайд этилди.Эпидемия бошлангандан бери мамлакатда шифокорлар бир неча бор шахсий ҳимоя воситалари етарли бўлмаётганини айтиб шикоят қилишган.
Аммо ҳукумат шифокорларда ҳимоя либослари ва юз ниқоблар етарли эканини, улар балки COVID-19 юқтирганлар билан ишлашда қоидаларни тўлиқ сақламаган бўлиши эҳтимол деб айтган.