Қирғиз-тожик чегарасидаги жанжалда ярадор бўлган чегарачининг аҳволи «ўта оғир»

501
Турғунлар Баткен вилоятининг Чегара ҳудудида. Сурат: Акжол Иманали ўғли

Баткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасида 8-майда чиққан жанжал оқибатида Қирғизистоннинг уч ҳарбийси ва бир турғуни ярадор бўлганини Соғлиқни сақлаш вазирлигидан билдирилди. 

Бир чегарачининг аҳволи «ўта оғир» деб баҳоланмоқда — унинг умртқа қисмига, қорин ва ёнбош суягига ўқ теккан. Қолган икки аскарнинг аҳволи «ўртча оғир», уларнинг кўкрак қафасига ўқ теккан. Уларнинг учи ҳам амалиётга олинди. Жабрланган аскарлар 24, 25, 26 ёшда.

Можаро вақтида ярадор бўлган фуқарога эса ўша куни тиббий ёрдам кўрсатилиб, у даволанишни уй шароитида давом эттирмоқда. 

Баткен вилоят касалхонасига Ўш вилоятлараро касалхонасининг нейрохирург, торакал хирург ҳамда реаниматологдан иборат тиббий гуруҳ жўнатилди. 

Қирғизистоннинг Давлат чегара хизмати 9-майда Баткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасидаги вазият  «нисбатан барқарор» баҳоланганини маълум қилди. Ҳозирда муассасанинг етакчиси Уларбек Шаршеев жанжал чиққан ҳудудга жўнаб кетди. 

Бир кун аввал қирғиз-тожик чегарасида икки давлатнинг турғунлари ўртасида можаро чиқиб, тожикистонлик чегарачилар миномётлардан ўқ отишганини хабар қилди. Жанжал натижасида Қирғизистоннинг уч чегарачиси ва бир турғун жароҳат олган. Тожикистон тарафдан жабрланганларнинг бор-йўғи ҳозирча номаълум. 

Можаро Баткен вилоятидаги Чегара ҳудудида бошланган. Маълумотга кўра, икки мамлакатнинг ўртасида жойлашган 5000 квадрат метр аниқланмаган ер ҳудуди турғунларнинг ўртасида баҳс яралган. Мазкур ерни амалда қирғиз тараф фойдаланиб юрганини Қирғизистоннинг чегара хизматидан билдирилди. 

Можаро куни ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакили Алишер Абдрахманов Тожикистоннинг Сўғд вилоятининг етакчиси Раджоббой Ахмадзода билан қирғиз-тожик чегарасидаги Тўрт-Кўча участкасида сўзлашув ўтказди. Учрашувда икки давлатнинг маҳаллий куч тузимларининг етакчилари ҳам иштирок этган. Бундан ташқари икки мамлакатнинг Ташқи ишлар вазирлари ҳам телефон орқали сўзлашувларни ўтказишди. 

Жанжал чиққан ҳудудда Қирғизистоннинг чегара ва патрул хизматларининг иши кучатилган тартибда ишлай бошлаган. Мухтор вакилликдан икки тарафлама сўзлашувлар 10-майда давом этишини маълум қилишди.