Қирғизистонда фавқулодда вазият режими узайтирилади — Сооронбай Жээнбеков

627

Президент Сооронбай Жээнбеков ўзининг 9-май муносабати билан табригида мамлакатда фавқулодда вазият режими узайтирилишини сиртдан айтиб ўтди. 

«Инсонларимизнинг соғлиги ва ҳаёти ҳаммасидан қиммат. Шу сабабдан, умум республика ҳудудида фавқулодда вазият режими сақланиб, унинг муддати яна узайтирилади», — деди у. Лекин, шунга қарамай мурожаат эълон қилинган вақтда президентнинг сайтида ФВ режими узайтирилиши ҳақида фармон чиқмаган. 

Дастлаб фавқулодда вазият (ФВ) режими Қирғизистонда бир ойга киргизилиб, аммо кейин узайтирилган. Қирғизитонда ФВ режими мамлакат бўйича 22-мартдан бошлаб амалда, Бишкек, Ўш ва Жалолобод шаҳарларида эса бир ойдан ортиқ вақтдан бери фавқулодда ҳолат тартиби кучида қолмоқда. ФҲ режими — бу жиддийроқ тартиб ҳамда унда комендант соати мавжуд. 

ФҲ режими 10-майга қадар кучида бўлади, у бундан кейин ҳам узайтириладими ёки йўқми ҳозирча номаълум. 1-майдан бошлаб компанияларнинг бир неча қисми ишлай бошлаган. Бизнес ва ишхоналар узоқ чўзилган карантиндан кейин уч босқич билан ишини бошлайди — 1, 11 ҳамда 21-майда. Бироқ, масалан, бола боғчалар ФВ режими тугамагунча ишлай олмайди. 

ФВ ва ФҲ режимлари коронавирус пандемияси сабаб киргизилган. Қирғизистонда инфекцияга чалинган илк фуқаролар 18-мартда пайдо бўлган. Ўша вақтдан бери мамлакатда вирус юқтиришнинг 906 ҳолати қайд этилиб, уларнинг ичидан 12си касалликдан вафот этган.