Қирғизистонда яна уч тиббиёт ходимидан коронавирус аниқланди

390

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда 7 майга келиб яна уч тиббиёт ходимида коронавирус аниқланганини билдирди. Улар Бишкек шаҳрида, Жалолобод ва Чуй вилоятларида ишлаган.

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 224га етди — уларнинг 161 нафари шифо топди. 

2-аперлда Соғлиқни сақлаш вазирлиги касални юқтириб олган илк шифокорнинг вафот этганини маълум қилган.У Бишкекдаги № 3 ОТМнинг шифокори бўлиб ишлаган 58 ёшли Жузумкан Кокумбаева бўлган.

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 895 кишига етди. Уларнинг ичидан ўн икки нафари вафот этиб, 637 киши шифо топди.