Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев брифингда билдиришича, шифокорлар 51 киши коронавирусни қаердан юқтириб олганини аниқламоқда. Улар қаерда ва қандай йўл билан инфекция юқтириб олгани номаълум.
«[Коронавирус юқтиришнинг] 895 ҳолати ичидан аксарият ҳолатларда инфекциянинг манбалари аниқланган. Биз [51 кишининг] инфекция манбаси бўйича ва унинг берилган йўллари бўйича қидирув ишларини давом эттирмоқдамиз», — деди Усонбаев.
Усонбаевнинг айтишича, пандемия бошлангандан бери коронавирусга чалинганлар билан 4071 киши алоқада бўлгани аниқланди. 676 киши обсервацияда ётибди.
7-майга келиб Қирғизистон бўйича коронавирус юқтиришнинг 895 ҳолати қайд этилди. 246 киши стационарда ётибди, уларнинг ичидан тўрт нафари — жонлантириш бўлимида. Касалдан 12 киши вафот этган, 637 киши эса шифо топиб касалхонадан чиқарилган.