«Россия билан тўғридан-тўғри авиа рейс тикланди дейилган маълумот — фейк» — қирғиз ТИВи

504

Қирғиз ТИВи ижтимоий тармоқларда Россия билан тўғридан-тўғри авиа рейс қайта тикланди ва Қозоғистон билан транзит ўтиш учун чегара очилди деб тарқатилаётган маълумотга ишонмасликни илтимос қилди. 

Вазирлик нотўғри маълумотни одамларга Қирғизистонга қайтишга ҳамда қирғиз дипмиссиясининг рўйхатига киргизишга ваъда қилган «айрим шахслар ва ташкилотлар» бераётганини айтади. Қирғиз дипмиссиясининг рўйхати — бу ватанига қайтишни истаган одамларнинг рўйхати. 

«Мазкур [қирғизистонликларни қайтариш бўйича] ишни Қирғизистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда хорижий давлатдаги идоралари олиб бормоқда», — деб маълум қилди ТИВ.

Ҳуқуқ тартибот органлари «вазиятдан фойдаланиб» қирғизистонликларни адаштираётганларга эътибор қаратишни илтимос қилди. 

«ТИВ фуқароларни шубҳали манбалардан олинган маълумотларга ҳамда эълонларга, шунингдек авиабилетларни сотиб олиш масалалари бўйича воситачи хизматларни кўрсатиш ва Қирғизистонга қўни давлатларнинг ҳудудлари орқали транзит билан ўтишни уюштириш бўйича таклифларга ишонмасликка чақиради», — деб билдиради вазирлик. 

Қирғизистонга қайтиш ҳақида расмий маълумотни қирғиз дипмиссияларидан ёки давлат органларидан олиш мумкин. 

  • ТИВнинг Консуллик хизмат департаменти — Бишкек ш, Тоголок Молдо к, 10, хизмат телефони: +996 312 66 34 05 (қўшимча рақам. 108, 109, 119, 129), 66 08 11 (қўшимча рақам. 108, 109, 119, 129);
  • Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги — Москва ш, Большая Ординка к, 64, тел: +7 499 238 33 04, +7 499 230 11 17; расмий маълумот олиш учун куну тун ишлаётган штабнинг колл-маркази: +7 499 237 43 01, +7 499 237 44 61, +7 925 387 41 27 (мобил, WhatsApp), +7 925 387 45 97 — (мобил, WhatsApp), +7 925 103 29 11 (мобил, WhatsApp);
  • Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчилиги — Нур-Султан, Дипломатия шаҳарчаси В-5, тел.: +7 7172 24 20 24, +7 7172 24 20 40, +7 7172 28 61 08.