Депутат шифокорларга тўланувчи бадал камайтирилгани учун ҳукумат истеъфосини таклиф қилди

402

Депутат Мирлан Жээнчороев ҳукуматни истеъфога кетказиш таклифини айтиб чиқди. Сиёсатчи тиббиёт ходимларига тўланувчи товон камайтирилганидан норози. Аввалроқ коронавирус юқтириб олган шифокорларга 200 минг сом, мабодо тиббиёт ходимлари вафот этадиган бўлса унинг оиласига миллион сом компенсация тўлаб бериш ваъда қилиниб, аммо натижада бадал миқдори икки ҳиссага қисқартирилиб қабул қилинган.

“Бу алдаш. Агар ҳукумат масъулиятларини бажара олмаса, у ҳолда истеъфога кетсин ёки барини тушунтириб, кечирим сўраши керак”, — деди депутат.

Компенсация

Дастлаб ҳукумат 200 минг ва миллион сом компенсация тўлаб берилишини билдирган. Аммо шундан кейин маблағнинг миқдорини тасдиқлашга қарор қилишган. Депутатлар апрелнинг ўртасида қонун лойиҳасини таклиф қилишган, унга кўра вафот этган шифокорларнинг оиласига марҳумнинг охирги эгаллаган хизмати бўйича 20 йиллик пул миқдорида таъминот тўлаб туриши керак эди. Аммо апрелнинг охирига келиб вазирлар буни маъқулламаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 29-апрелда коронавирус аниқланган шифокорларга ҳамон компенсация тўлаб бермаганини хабар қилган. Шифокорлар орасидан коронавирус юқтириб олиш ҳолатларини комиссия текшириб чиқадиган бўлган. Мазкур комиссия кимга тўлаб, кимга тўланмаслигини ҳал қилиши керак бўлган. Шунга қарамай шифокорлар ҳимоя воситалари етишмаётганини айтиб, бир неча бор шикоят қилган.

2-май куни коронавирусдан биринчи тиббиёт ходими вафот этди. У Бишкек поликлиникасининг шифокори Жузумкан Кокумбаева. Соғлиқни сақлаш вазирлиги марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдириб, миллион сом товон пули тўланишини билдирган.

Аммо шундан кўп ўтмай, 4-майда Соғлиқни сақлаш вазирлиги компенсациянинг миқдори икки баробарга камайтирилганини хабар қилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакили Азамат Жумакеев коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларига 100 мингдан кам бўлмаган, вафот этганларнинг оиласига эса 500 минг сом тўланишини айтган.