Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган кеча-кундуз ичида Қирғизистонда коронавирус инфекцияси яна 26 кишидан аниқланганини хабар қилди. Бишкекда ўн тўрт, Ўш вилоятида икки, Чуй вилоятида тўққиз ҳамда Баткен вилоятида бир ҳолат қайд этилди.
Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 795 нафарга етди — унинг 207 нафари тиббиёт ходими. Ўпка касалидан жами 564 киши шифо топди, ўн бемор вафот этди.
Жалолобод вилоятида 118 киши мазкур касални юқтириб олди. Норин вилоятида коронавирусга чалинганларнинг сони 97ни ташкил қилди. Чуй вилоятида COVID-19 70 кишидан топилди. Иссиқкўл вилоятида ўн, Ўш вилоятида 169, Ўш шаҳрида 113, Бишкек шаҳрида 205, Баткен вилоятида 13 ҳолат қайд этилди. Талас вилоятида коронавируснинг бир ҳолат ҳам қайд этилгани йўқ.