Норинда икки киши даъват учун уй карантинини бузган

404

Норин вилоятининг От-Боши туманида уй карантини талабини тўрт киши бузган. Муассаса уларнинг иккиси ҳақида айтиб берди. Улар мартнинг охирида Ҳиндистондан келиб, коронавирусга топширган таҳлиллари терс чиқиб, уй карантинига жўнатилган. Аммо улар бунга қарамай даъват учун карантинни бузган. Уларга 20-30 минг сом жарима солиниб, жазоланади.

Бунга қадар, коронавирусга чалинганларнинг дастлабкилари орасида даъватчилар бўлгани учун, Норин коменданти Уланбек Аалиев уларнинг фаолиятини чеклашни ҳам тавсия қилган.

Ҳукуматнинг Нориндаги мухтор вакили Эмилбек Алимкуловнинг айтишича, даъватга чиққан беш киши сабаб вилоятда коронавирус тарқаб кетган — иккиси мамлакат ичида динга даъват қилиб юришган, қолганлари Покистон ҳамда Ҳиндистондан қайтиб келган.

Шунингдек ИИВ Иссиқкўл вилоятидаги қоида бузарликлар ҳақида ҳам билдирди — икки ҳолат ҳам Қоракўлда қайд этилди. Масалан, 19-апрель куни маҳаллий турғун, ИИВнинг маълумотига кўра, карантин деган ёзувни йиртиб ташлаб шаҳарга чиқиб кетган.

Бунга қадар ИИВ мамлакатда уй карантини қоидасини 151 киши бузганини ҳамда уларнинг олти нафари жавобгарликка тортилишини, қолганлари бўйича эса текширув олиб борилаётганини билдирган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Қирғизистонда 28 мингдан ортиқ киши уй карантинида бўлмоқда.

Уй карантини қоидаларини бузганларни аниқлашга ёрдам берган махсус мобил илова — бу “Stop COVID-19 KG”. Илованинг тушунтирмасига кўра, у штабга ва “алоҳида ваколатли шахсларга” коронавирус юқтирган ёки юқтирганлар билан алоқада бўлган одамнинг ҳаракатини харитада назорат қилиш имкониятини беради.