Мамлакатда коронавирус юқтирганларнинг сони 665 кишига етди — янги 9 ҳолат қайд этилди

493

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 25-апрелга келиб коронавирус юқтиришнинг тўққиз янги ҳолати қайд этилганини билдирди — Бишкек ва Ўшда тўрт ҳолатдан, яна бир киши Чуй вилоятида.

Жами бўлиб ўлкада юқтирганларнинг сони 665га етди — бу  вафот этган саккиз кишини ва шифо топиб чиққан 345 беморни ҳисобга олгандаги кўрсаткич. Ҳозирда 312 киши касалхонада қолмоқда, олти киши эса реанимацияда.

Шифо топганларнинг сони юқтирганларнинг сонидан ортди. Бу яхши тенденция — бунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги яқин орада Қирғизистон юқтиришнинг юқори чўққисига етиб, шундан кейин камайиш бошланишини, аниқроғи, юқтирганларнинг сони камайиб, шифокорларга қўйилаётган юк енгиллашини айтган.