Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев Қирғизистонда коронавирусдан яна 16 бемор тузалиб касалхонадан чиқарилганини билдирди. Бишкекда даволанган тўрт ва Жалолобод вилоятидаги ўн икки беморнинг қайта олинган таҳлиллари негатив натижа кўрсатган.
Шу билан Қирғизистонда жами бўлиб 130 киши ўпка касалидан тузалди.
18-апрелга келиб Қирғизистонда коронавируснинг янги 17 ҳолати қайд этилди — жами бўлиб 506 ҳолат. Касалхоналарда 371 киши даволанмоқда — уларнинг ўн икки нафари оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимида олти бемор кўчирилди.