Президент аппарати ОАВларнинг аккредитация масаласини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди

475
Сурат: «Азаттык» радиоси

Президент аппаратининг ахборот-сиёсат бўлими Коронавирусга қарши кураш бўйича республика штабига ва ҳудудлардаги коммендатураларга фавқулодда ҳолат вақтида ОАВларни аккредитациялаш масаласини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди. 

«Беморлар сони ўсиб кетгани сабабли, ОАВ вакилларининг ўз фаолиятини пандемия шароитида юқори ҳавфсизлик чораларини қаттиқ сақлаб, соғлигини хавфга қўймаслик шарти билан олиб боришини илтимос қиламиз», — деб ёзилади билдирувда.

Бунга қадар Бишкек комменданти Алмазбек Орозалиев журналистларга фавқулодда ҳолат вақтида шаҳарда фаолият олиб боришга аккредитация берилмаслигини билдирган. Мазкур қарорни у журналистлар соғлигининг хавфсизлигини таъминлаш мақсади билан изоҳлаган. Шунингдек Ўшда яна журналистларга уйда ишлаш талаб қилинди. Бунга бўйсунмай жамоат жойида ишлаётган журналистлар обсервацияга олиниши айтилди. 

«Медиа Полиси Институт»ининг юристлари комендантнинг ҳаракатини танқид қилиб, Конституция меъёрларига тўғри келмаслигини билдирган.