Бишкекнинг коменданти Алмаз Орозалиев комендантлик соатининг ишлаш вақти ўзгартиришларини билдирди.
Агар бунга қадар комендантлик соати кечки соат 20:00дан эрталабки соат 7:00га қадар ишлаган бўлса, энди у Бишкекда бир соат кеч — соат 21:00да бошланиб, бир соатга эрта— тонгги соат 6:00да тугайди.
Бишкек, Ўш ва Жалолобод шаҳарларида ҳамда Жалолобод билан Ўш вилоятининг айрим туманларида фавқулодда ҳолат тартиби 24-мартда киргизилган. Ўша вақтда айнан ўу туманлар ва вилоятларда коронавирусга чалинганлар аниқланган эди.
Комендантлик соати фавқулодда ҳолат тартибининг бир қисми қатори киргизилиб, кўчага озиқ-овқат ва тиббиёт воситаларини сотиб олиш учунгина чиқишга рухсат берилган.Комендантлик соати сабаб озиқ-овқат сотган дўконлар ходимлари уйларига етиб олишга улгуриш учун соат 18:00да ёпила бошлаган.
Ҳукумат фавқулодда ҳолат тартиби вақтида қонунни қатъийлаштириб, комендант соатини бузганлик учун жазога тортиш нормаларини киргизган. Бузишлар бўйича кодексдаги ўзгаришларга кўра, комендантлик соатини бузгани учун жисмоний шахсларга 3 000 сом миқдорида жарима, юридик шахсларга эса 13 000 сом жарима солинади.
Комендантлик соати киргизилган вақтдан бошлаб турли можаролар чиққан — масалан, ОАВлар шаҳар милиция ходимларидан бири комендантлик соат вақтида жинсий хизмат кўрсатувчи қизларни ташиб юрганини билдиришган, аммо, албатта ИИВ бу маълумотни инкор қилган. Шундан кейин Ўшда судья ва милиция ходими ўртасида жанжал чиққан. Ҳуқуқ тартибот органининг ходимлари судья маст аҳволда бўлган ва комендантлик соатини бузган деб ҳисобласа, судьяга кўра эса уни уйига етказиб келган одамга ёрдам бериш учунгина уйдан чиққанини ҳамда бу вақтда комендантлик соати бошланмаганини айтган.