Шифокорнинг кечирим сўрашига алоқамиз йўқ — МҲДҚ

454

МҲДҚ шифокор Бектур Апишевга қарши ҳеч қандай чора қўлланмаганини билдирди. Бунгача Иссиқота туман Оилавий тиббий марказига ишлаган Апишев шифокорларга коронавирусдан ҳимоя қилишга сифатсиз ниқоблар бериганини билдириб, аммо кейинчалик нимагадир кечирим сўраган.

“Унинг [кечирим] сўраган видеосига МҲДҚнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ”, — деб айтилади билдирувда.

МҲДҚнинг билдирувида куч ходимлари ёлғон маълумот тарқатганларни аниқлашганини, уларнинг ичида шифокорлар ҳам бўлгани айтилади. Барига тушунтириш ишлари ўтказилиб, шундан кейин қўйиб юборилган.

“Коронавирусга доир вазият асносида одамлар ноаниқ маълумотларни тарқатиш, жумладан COVID-19га қарши курашишда фаолият олиб бораётган барча тузумларнинг ишини дискредитациялаш йўли билан ўзларига арзон пиар қилишга уринишмоқда”, — деб айтилади билдирувда.

Апишев ўзининг твиттерида шифокорлар учун ҳимоя воситалари билан транспортнинг етарсизлигини билдирган. Кейинроқ у босим кўрсатиш бўлганини ёзган, шундан кейин аккаунтини ўчириб юборган. Кўп ўтмай унинг ҳимоя воситалари ҳақида ёлғон маълумот бердим деб кечирим сўраган видеоси пайдо бўлган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва парламентнинг депутатлари ёш шифокорни ҳимоя қилиб чиқиб, шифокорларга тазйиқ бўлмаслиги керак деб билдиришган.

Депутат Дастан Бекешев бу вазиятда МҲДҚ ваколатларини суиистеъмол қилиб, ўзини жазосиз ҳис қилиб олди деб билдирган. У парламентнинг қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, у ерда куч тузум ходимлари ва ҳуқуқ тартибот органлари тиббиёт ходимларига босим қилмаслик кераклигини ёзган.