Президент Сооронбай Жээнбеков 14-апрелда фавқулодда ҳолат тартибини 2020-йилнинг 30-апрелигача узайтириш бўйича фармонга қўл қўйди.
Карантин бунгача фавқулодда ҳолат тартиби киритилган барча ҳудудда узайтирилади: Бишкек, Ўш ва Жалолобод шаҳарларида, Ўш вилоятининг Новқат ҳамда Қорасув туманларида, шунингдек Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида.
Энди бу фармон 15-апрелда йиғинга тўпланувчи парламентнинг депутатлари тарафидан кўриб чиқилиши керак.
Айни вақтда, президент парламентнинг спикери, бош вазир ва фракцияларнинг лидерлари билан учрашув ўтказган.
«Жогорку Кенешнинг етакчиси ва бош вазир мамлкатнинг айрим шаҳарларида ҳамда туманларида фавқулодда ҳолат тартибини узайтириш мақсадга лойиқ бўлишини таъкидлади», — деб айтилади президентнинг матбуот хизмати билдирувида.
Вице-премьер-министр Боронов «тиббиёт мутахассисларининг таҳлилига таяниб», шунингдек «касалга чалинганлар сонининг кун сайин ўсишини, дунёдаги ва қўшни мамлакатлардаги вазиятни» ҳисобга олиб, фавқулодда ҳолат тартибини 13-апрелгача узайтириш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилган.
Унинг айтишича, бу чора «одамлар орасида ижтимоий алоқани камайтириш» учун керак ҳамда бу коронавирусни тарқалишининг олдини олади.
14-апрелдаги маълумотга кўра, мамлакатда коронавирус юқтиришнинг сони 430 кишига етиб, 70дан ортиқ киши тузалган.