Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 430га етди — янги 11 ҳолат қайд этилди

476
Cурат: 24.kg

14-апрелга келиб Қирғизистонда коронавируснинг янги 11 ҳолати қайд этилди. Уларнинг 8 нафари Бишкекда, бири Чуй вилоятида, икки нафари Жалолобод вилоятида аниқланди. Янги беморларнинг олти нафари эркак, беш нафари аёл.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаевнинг айтишича, Олабуқа туманида коронавирус юқтирган 4 киши тузалиб уйларига чиқарилди.

COVID-19 юқтирганлар билан алоқада бўлганларнинг сони — 7 100. Унинг ичидан 1417 киши оила аъзолари, 5683 киши мулоқаотда бўлганлар.

Шу билан вирусни юқтириб олганларнинг сони 430 кишини ташкил қилди — уларнинг ичидан 230 нафари аёл ва 200 нафари эркак. Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида  – 93, Ўш вилоятида – 128, Ўш шаҳрида – 59, Чуй вилоятида – 28, Бишкек шаҳрида – 77, Баткен вилоятида – 5, Норин вилоятида – 34, Иссиқкўл вилоятида – 6.

Коронавиус юқтирганларнинг ичидан 5 киши вафот этиб, жами 71 киши тузалди. 354 киши касалхонада даволанмоқда. Унинг ичидан 13 беморнинг аҳволи оғир — тўққиз нафари касалхонанинг жонлантириш бўлимида ётибди.

Мамлакат бўйича умумий 27 013 кишидан таҳлил олинган, унинг 26 147сининг натижаси чиққан. 974 киши эса обсервацияга олинган.