Коронавирус юқтирган яна 13 бемор тузалди — бари Ўшнинг турғунлари

511
Новқат ҳудудий касалхонаси. Сурат: Хамидулло Узаков/Клооп

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 13-апрелда коронавирусдан яна 13 бемор тузалиб, касалхонадан чиқарилганини маълум қилди.

“Ўтган сутка ичида бунга қадар COVID-19 ташхиси тасдиқланган 13 бемор тузалиб, Ўш вилоятидаги Новқат ҳудудий касалхонасидан чиқарилди. Улар чиқаётганда қайтадан олинган таҳлиллар негатив натижа кўрсатган”, — деди Усонбаев.

Шу билан Қирғизистонда коронавирусдан тузалганларнинг сони 67 кишини ташкил қилди. 346 киши стационарда даволанмоқда.

13-апрелга келиб Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 419 кишига етди.