Покистонда коронавирус юқтирию олган қирғизистонлик вафот этди

441

Соғлиқни сақлаш вазирилиги хабар қилишича, Покистонда 6-апрель кнуи Қирғизистоннинг 73 ёшдаги фуқароси вафот этди. Маълумотга кўра, марҳум «юрак оғриғи» сабаб вафот этган.

«У карантин зонасида иккинчи таҳлилини кутаётган эди. Дастлабки тестнинг натижаси коронавирусни аниқланган. Иккинчи марта тест топшира олмай қолди», — деб билдирилди вазирликдан.

Ташқи ишлар вазирилигининг маълуомтига кўра, Покистонда 7 қирғизистонлик коронавирусга чалинган. Уларнинг кўпчилиги у ерга даъват учун боришган.

«Азаттык» эса Покистондаги маҳаллий ОАВларга таяниб, марҳум «Таблиғи Жамоат» диний ташкилотининг аъзоси бўлганини ёзган. Бу ташкилот айрим ўлкаларда ноқонуний деб топилган, аммо Қирғизистонда унинг фаолияти чекланмаган.