Новқатда коронавирус юқтирган 87 ёшдаги бемор вафот этди

408
Новқат ҳудудий касалхонаси. Сурат: Хамидулло Узаков/Клооп

Ўш вилоятидаги Новқат ҳудудий касалхонасида коронавирусни юқтириб олган 87 ёшдаги фуқаро вафот этди. У бунга қадар касалхонанинг жонлантириш бўлимида бўлган.

«Имкониятдан фойдаланиб ўзимнинг ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг номидан марҳумнинг турғунларига, фарзандларига ҳамдардлик билдиришга рухсат беринглар», — деди соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев.

Шу билан коронавирусдан вафот этганларнинг сони беш кишига етди. Бунга қадар айни Новқат ҳудудий касалхонада икки киши ҳамда Ўш вилоят касалхонасида икки киши вафот этган. Аммо уларни ўлимининг аниқ сабаби айтилгани йўқ.

Қирғизистонда 10-апрелга келиб коронавируснинг янги 18 ҳолати қайд этилди  — коронавирус жами 298 кишида аниқланди.