Республика штаби коронавирус юқтирган яна беш тиббиёт ходими ҳақида маълум қилди — тўрт нафари Бишкек ҳамда бири Чуй вилоятидан. Коронавирус юқтирган шифокорларнинг сони 39 кишига етди. Жами юқтирганларнинг орасидан шифокорларнинг юқтириш ҳолатлари 13% етди.
Инфекция юқтирган шифокорларнинг кўпи Ўш вилоятида қайд этилган — 21 киши, Жалолобод вилояти ва Бишкекда саккиз нафар мутахассисдан, Баткен ва Чуй вилоятларида эса бир кишидан одам.
Иш вақтида вирус юқтириб олган шифокорларга компенсация тўлаб берилиши керак, аммо ҳукумат мутахассислар чиндан ҳам ишда юқтириб-юқтирмаганини текширишни истайди. Масалан, биринчи вице-премьер-министр Кубатбек Боронов ўз бирифингида Ўшдаги болалар стационарининг мутахассислари коронавирусни ҳамкасбидан юқтириб олганини, ўша ҳамкасби эса умрадан келган қирғизистонликнинг уйига меҳмонга бориб юқтирганини айтган.
Унинг билдируви касални юқтирган шифокорларни норози қилиб, касалхонанинг мутахассислари оғир аҳволда ётган ҳамкасбини қўллаб чиқишган. Оғир аҳволда қолаётган тиббиёт ходими ҳам баёнот қилиб, коронавирусни ишда юқтирганини ва раҳбариятига касалхонага ётиб, коронавирусга текширилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирганини, аммо илтимосини эътиборга олишмаганини айтиб берган.
Коронавирусга чалинган 39 тиббиёт ходимлари — бу шифокорлар, беморларни даволаб, улар билан алоқада бўлган кичик тиббиёт персонали, эпидемологлар ҳамда беморлар ким билан алоқа қилганини аниқлаш учун Қирғизистондаги юқтирув марказларига бориб турган эпидемназоратнинг ходимлари.
Жами бўлиб Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг ҳолати 298 кишига етди, юқтирганларнинг беш нафари вафот этган.