Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар орасида 9 тиббиёт ходими бор 

455

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Касимбек Мамбетов 4-апрелда Қирғизистонда коронавирусдан 14 янги ҳолати қайд этилганини хабар қилди. Касаллик юқтирганлар орасида тўққиз нафар тиббиёт ходими бор. 

«Афсуски, коронавирус юқтириб олганларнинг орасида тиббиёт ходимлари ҳам бор, кеча улар 8 киши эди, бугун яна бири қўшилиб тўққиз кишига етди. Уларнинг бари коронавирус олиб юрувчилар», — деди Мамбетов.

Коронавирусни янги юқтириб олганларнинг олти нафари Жалолобод вилоятида, еттиси Ўш вилоятида (иккиси Ўш шаҳрида) яна бири Бишкек шаҳрида аниқланди. Касаллик юқтириб олган тўққиз нафар тиббиёт ходимларнинг еттиси Жалолобод вилоятидан, Ўш ҳамда Бишкекда бир нафардан шифокор қайд этилган. 

Шу билан Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 144га етди. Уларнинг ичидан олти нафари тузалиб, бир киши вафот этди.