Қирғизистоннинг бошқарув шаклини ўзгартириш бўйича қонун лойиҳасининг муаллифи депутат Курманкул Зулушев “Азаттык”қа берган интервьюсида ўз ташаббуси ҳақидаги фикрини билдирди.
1-апрелда жамоат муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳасида референдум ўтказиб, мамлакатнинг бошқарув шаклини аниқлаш таклиф қилинган. Қонун лойиҳасида парламент ёки президентлик бошқаруви формасини танлан кераклиги ёзилган.
Зулушев референдум ҳақида қонун лойиҳасини шахсий ташаббуси билан ишлаб чиққанини таъкидлади. “Айримлар “ҳукуматнинг буйруғини бажармоқда” дегани умуман тўғри эмас. Мен ҳеч қачон бировнинг буйруғини бажармаганман”, — деб айтди депутат.
Шунингдек, у коронавирусга қарши кураш бораётган вақтда, Қирғизистоннинг энг йирик уч шаҳрида фавқулодда ҳолат киргизилган вақтда референдум ўтказиш таклифига нисбатан танқидларга ҳам жавоб берди.
“Биз мазкур қонун лойиҳасини 19-мартда, фавқулодда ҳолат киргизилмаган вақтда парламент аппаратига юборганмиз. Аппарат 1-апрелда илиб қўйибди. Бу депутат қатори фикрим. Қонун лойиҳасини сайтга илдик. Президент, ҳукумат, Марказий сайлов комиссияси қандай таклиф киргизишини энди кўрамиз”, — деб билдирган депутат.
Чиндан ҳам ўлкада фавқулодда ҳолат тартиби 25-мартдан бошлаб киргизилган, аммо коронавирус юқтириш ҳолатлари 18-мартга қадар маълум бўлган.
2010-йилнинг апрель ойида президент Курманбек Бакиев қулатилгандан кейин Қирғизистон парламент бошқаруви шаклига ўтган. Янги Конституциянинг муаллифлари ўтишни янги сиёсий тизим ҳукуматнинг бир инсон қўлига тўпланишига йўл бермайди деб тушунтиришган.
Аммо ҳозирда парламентга кўплаган ваколатлар берилганига қарамай у ҳалигача президентга боғлиқ ҳолда қолмоқда.
Алмазбек Атамбаевни ҳукуматининг даврида Конституцияга тузатишларни киргизиш бўйича бир референдум ўтган. У премьер-министрнинг ролини кучайтирган. Айни вақтда Атамбаев хизмат бошлаш арафасида Қирғизистоннинг президенти бўлиб турганда мамлакатнинг бош қонунини ўзгартирмасликка ваъда берган эди.