Криминал авторитет Лимонтини ўлдиришга гумондор икки ойга қамоққа олинди 

617

Лимонти лақаби билан танилган криминал авторитет Алмаз Сулаймановни ўлдиришга гумонланган Талгат Шамиев қамоққа олинди.

У 28-майга қадар МХДҚнинг ТИЗОсига қамалди. Бундай қарорни Биринчи май туман суди қабул қилди. 

Уюшган жиноий гуруҳнинг (УЖГ) аъзоси 28-мартда Норинда ўлдирилган. Норин вилоят ИИБнинг маълумоти бўйича у пичоқлаб ўлдирилган. 

Миициядан Лимонти билан Шамиев йўлда тўқнашиб кетиб, натижада ҳайдовчиларнинг ўртасида жанжал пайдо бўлганини билдиришган.

«УЖГнинг аъзоси машинасидан чиққанда у бир неча марта пичоқланган. У олган жароҳати сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган. Гумондор жасадни машинасига солиб олиб маҳаллий туман ИИБга келиб, ўзи таслим бўлган. У милицияга кириб одам ўлдирганини айтган. У 1998 йили ўлдирилган Имаш Шамиевнинг Талгат Шамиев исмли ўғли бўлиб чиққан. У бу жиноятни қилгани учун судланган Лимонтидан ўч олганини билдирган», — деб хабар қилинди милициядан.

1999 йили Алмаз Сулаймановга Норин туман суди тарафидан икки кишини ўлдириш, тўновчилик қилиш ҳамда шантаж билан пул олиш учун отиш ҳукми чиқарилган. Мамлакатда ўлим жазосига мораторий киргизилгандан кейин унга қарши 25 йилга озодликдан ажратиш ҳукми чиқарилган. 

У жазо муддатининг кўпини ўтагани сабаб 2019 йилнинг августида Балиқчидаги ётоқ-қамоғига ўтказилган. Лимонти қандай қилиб Норинда бўлиб қолгани ва нима учун колонияда ўтирмагани ҳозирча номаълум. 

ЖИДХдан жавоб беришганидек, унинг жахо муддати 2023 йили тугаши керак эди.