Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг янги 10 ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар қилди. Жами бўлиб мамлакатда касаллик юқтирганлар сони 94 кишига етди. Янги юқтириш ҳолатининг бари Жалолобод вилоятида. Айнан шу ҳудудда коронавирус билан касалланган биринчи қирғизистонликлар аниқланган.
Шундай қилиб, касаллик юқтирганларнинг 49 нафари Жалолобод вилоятида, 33 нафари Ўш вилоятида, бири Баткен вилоятида, саккизи Бишкек шаҳрида, иккиси Чуй вилоятида ва бири Норин шаҳрида қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча касаллик юқтирганлар карантинда шифокорлар назорати остида эканлигини таъкидламоқда. Уч кишининг аҳволи оғир.