Бир кадр билан: Коронавирусдан тузалган икки фуқаро касалхонадан чиқарилди

654
Сурат: Ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги вакиллиги

30-мартда коронавирусдан тузалган уч беморнинг икки нафари Жалолобод вилоят касалхонасидан чиқарилди. Улар икки ҳафтага яқин касалхонада даволанган, қайта олинган таҳлилларнинг натижаси тоза чиққан. 

Ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги вакиллигининг матбуот хизматидан учинчи бемор касалхонадан бугун кечаси ёки эртага чиқишини билдиришди.

Коронавирус Қирғизистонда биринчи марта 18-мартда қайд этилган. Касаллик Сузоқ туманининг Саудия Арабистонидан 12-мартда келган уч турғунда аниқланган. Натижада улар 1000дан ортиқ киши билан алоқа қилгани маълум бўлган. Улар билан алоқада бўлган фуқароларнинг шахси аниқланиб карантинга олинган.

30-мартга келиб, мамлакатда коронавирусга учраганларнинг сони 94 кишига етди — уч нафарининг аҳволи оғир. Уларнинг 49 нафари Жалолобод вилоятида, 33 нафари Ўш вилоятида, бири Баткен вилоятида, саккизи Бишкек шаҳрида, икки нафари Чуй вилоятида ҳамда бири Норин шаҳрида қайд этилди.