Жалолобод шаҳрига 21-мартда коронавирусни аниқловчи мобил лаборатория олиб келинди. Автолабораториядан кунига 100га яқин одамнинг таҳлилини текширса бўлади.
Лаборатория Жалолобод вилоят санитария-эпидемиологлик назорат хизматига жойлаштирилди. Бу билан бирга вилоятга махсус тайёргарликдан ўтган мутахассислар келишган. Бундан ташқари Бишкек шаҳридан ҳам қўшимча мутахассислар жалб қилинмоқда.
Республика штабининг 22-март тонгидан бошлаб маълумот бўйича ўлкада коронавирус касалини юқтириб олганларнинг сони 14 кишини ташкил қилади. Уларнинг саккиз нафари Сузоқ туманида, уч нафари Ўш вилоятининг Новқат туманида, бири Баткен туманида ва икки нафари Бишкек шаҳрида.
Қирғизистонда 22-мартдан бошлаб фавқулодда вазият тартиби киргизилди. Унга кўра, ўлка бўйича жамоат транспортларининг иши тўхтатилди. Ҳудудлардаги йирик бозорлар вақтинча ёпилди. Мамлакатда озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналаргина аввалги тартибда ишламоқда. Шунингдек жамоат тартибининг сақланиши ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан назоратга олинмоқда.
Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармасининг етакчиси Киличбек Жолдошев эса ҳудудга 59 блок-пост қўйилиб, 181 ходим уч навбат билан ишлаётганини маълум қилди. Милиционерлар вилоят ҳудудида транспорт воситаларининг ҳаракатини назорат остига олган.