ОАВ:Ўшда умрадан келган бир неча киши коронавирусда гумон қилинмоқда

723

Ўш шаҳридаги вилоят касалхонасига бир неча киши коронавирус касалида гумонланиб ётқизилди. Беморлар 17-мартда Қорасув туманидан изоляция олиб келинган. Бу ҳақда “Кактус Медиа” нашрига мазкур касалхонанинг бош шифокори Талант Курманалиев маълум қилди.

“Улардан таҳлил олинди. Унинг натижасини кутяпмиз”, — деб айтган бош шифокор нашрга.

Республика штабининг 18-мартда ўтган йиғинида соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев Саудия Арабистонидан келган 3 қирғизистонликдан коронавирус аниқланганини билдирган. Ҳозирда улар Жалолобод вилоят касалхонасида изоляцияга олиниб даволанмоқда.

Коронавирус аниқланган фуқаролар 62, 50 ва 48 ёшда. Уч нафар қирғизистонлик билан бирга самолётда 135 киши учиб келган. Уларнинг 90 нафари обсерваторияга ётқизилди. Бундан ташқари, улар билан Сузоқда алоқаси бўлган одамларнинг рўйхати муҳокама қилинмоқда. Туманга фавқулодда ҳолат киргизилиб, касаллик қайд этилган Ўрта-Осиё ва Благовешенка қишлоқларида карантин эълон қилинди.

Ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги вакиллиги турғунларни хавфсизлик чораларини ва мутахассислар тарафидан берилган қоидаларига риоя қилишга чақиради.