Ўш шаҳрида 8-мартда ўтувчи “Аёлларнинг ҳамфикрлилик тинчлик марши 2020” ўтказилмайди. “Новый ритм” жамоат уюшмасининг вакили Мадина Салайдинованинг айтишича, бу тадбирни тўхтатишга Ўш ШИИБидан ва шаҳар мэриясидан келган хабарнома сабаб бўлди.
“Коронавируснинг тарқалишига йўл қўймаслик бўйича Республика штабидан оммавий тадбирларни ўтказишга тақиқ қўйиш бўйича буйруқ чиққан экан. Шу сабабли биз маршни ўтказмасак ҳам, 8-март муносабати билан ташкилот идорасида маршнинг мавзусига бағишланган дискуссия ўтказайлик деган қарорга келдик”, — деди Салайдинова.
“Новый ритм” ташкилотининг идорасида аёлларга нисбатан оилавий зўравонлик мавзусида флэшмоб ўтказилиб, ҳуқуқий ҳамда психологик маслаҳатлар берилади деб қўшимча қилди Салайдинова.
Ўш шаҳар мэриясининг матбуот котиби Азамат Абсаттаров “Новый ритм” ташкилотига билдирув қоғозини 5-мартда берилганини тасдиқлади.
““Новый ритм” бизга марш ҳақида бир ҳафта аввал билдиришган. Сўнгра кеча коронавирусга боғлиқ буйруқ чиққани учун шунинг асосида қайта уларга юриш ўтказилмасин деб айтдик”, — деб тушунтирди Абсаттаров.
Республика штабидан чиққан буйруқ асосида 5-мартда мамлакат бўйича Оқ қалпоқ куни ҳам нишонланмаган. Ундан бир кун аввал мазкур муассаса Коронавируснинг тарқалишига йўл қўймаслик бўйича фуқароларга оммавий тадбирларни ўтказишни чеклаш бўйича буйруқ чиқарган. Унда режалаштирилган турли тадбирлар тўхтатилгани айтилган.
“Новый ритм” жамоат уюшмаси 2014 йили тузилган. Уюшманинг аъзолари ёшларни қўллаш ҳамда инсон ҳуқуқлари сақланиб турган жамиятни қурувчи келажак авлодларнинг имкониятларини орттириш йўналишида иш олиб боради. 8-март Халқаро аёллар кунига бағишланган тинчлик маршини эса мазкур уюшма 2017 йилдан бери ўтказиб келади. Унда аёлларнинг ҳуқуқи, тенг ҳуқуқлилик, ҳамфикрлилик, таълим олишга бўлган ҳуқуқ ҳақида чақириқлар янграйди.
Муаллиф: Уулкан Кенешбек қизи