Қорасув туманида террор ташкилотининг аъзоси қўлга олинди

406

Милиция Ўш вилоятидаги Қорасув туманининг Шарқ қишлоқ ҳудудида “Жамоат ат-Тавҳид валь-Жиҳод” террор ташкилотининг 28 ёшдаги аъзосини қўлга олди.

“Унинг уйини тинтув вақтида диний экстремистик мавзусидаги 16 китоб, 1 дона журнал, 4 DVD-диск, мобил телефонлар ҳамда “Белка” русумидаги қўшотар қурол олинган”, — деб ёзилади Ўш ШИИБининг билдирувида.

Сурат: Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати

Мазкур факт “Қурол, ўқ-дориларни ноқонуний сақлаш” моддаси билан судгача текширувга олинди. Топилган адабиётлар эса экспертизага жўнатилган.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида мазкур ташкилотнинг бошқа аъзоси экстремистик материалларни тайёрлаб, уни интернет орқали тарқатиб юргани учун қўлга олинган. У ҳам Қорасув туманининг турғуни бўлган. Гумондорнинг уйини тинтув вақтида ўқ отувчи ва пневматик тўппончалар топилган.

“Жамоат ат-Тавҳид валь-Жиҳод” — 2016 йили 17-мартда Ўш шаҳар судининг қарори билан террор ташкилоти қатори топилиб, Қирғизистон ҳудудида фаолият олиб бориши тақиқланган. Мамлакатда жами бўлиб 21 диний ташкилот террор ва экстремистик фаолият олиб боради деб топилган.

Муаллиф: Дина Омурзакова