Круиз кемасидаги қирғизистонлик коронавирус юқтирган бўлиши мумкин

433

World of Cruising Япониянинг соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб билдиришича, кема йўловчиларининг орасида коронавирус белгиларига гумонланган бир қирғизистонлик бор. Қирғизистоннинг ТИВи ҳам бу маълумотни тасдиқлади.

“ҚР фуқаросининг аҳволи қаноатланарли, тана ҳарорати йўқ, медикаментозлик даволашлар ўтказилгани йўқ. Бемор назорат остида. Унинг маълумоти бўйича, у ўзини яхши ҳис қилмоқда”, — деб билдиришди ТИВдан. Япониянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тахмин қилишича, қирғизистонлик фуқаро касаллик юқтириб олган, чунки унгача унинг каютадаги қўшнисида коронавирус топилган.

Касалга чалинган янги 67 киши ҳақида маълум бўлди.

“Янги юқиш ҳолатларнинг орасидан 27 киши Япониядан, 17 Филиппиндан, беш нафари Австралиядан, беши АҚШдан, уч нафари Канададан, учи Хитойдан, иккичи Германиядан, бир нафари Гонконгдан, бири Қирғизистондан, бири Ҳиндистондан ҳамда яна бири Тайвандан”, — деб ёзган World of Cruising.

Бунга қадар 13-февралда, Япониянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги 13-февралда Diamond Princess круиз кемасида 218 юқтириш ҳолати аниқланганини маълум қилган. Ҳозирда беморларнинг умумий сони 454 кишини ташкил қилади, уларнинг ичидан 14 АҚШ фуқароси эвакуацияланган. Қолганлари изоляцияга олинган. Канада, Германия, Жанубий Корея ҳамда Австралиянинг ҳукуматлари фуқароларини чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда.

Дастлаб, айрим йўловчилар эвакуация қилинмай туриб, лайнер бортида 2666 турист ва экипажнинг 1045 аъзоси бўлган. Кема Япониянинг Йокогама шаҳридан 20-январда чиқиб кетиб, 3-февралда қайтиб келган. Йўловчилар орасида Хитой фуқароси бўлган — коронавируснинг белгилари энг биринчи шу фуқарода топилган.

Касалларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун Япония ҳукуматининг қарори билан лайнер кемақозиғини Йокогама шаҳрининг ёнига ташлаб, 19 февралгача карантин эълон қилган.