Ўш шаҳридаги Масалиев кўчасида жойлашган ЎшДунинг Бизнес ва менеджмент факультети биносининг ёнига «ЭрКА» қурулиш компанияси 12 қаватли турар жой қурмоқда. Факультетнинг декани Мирлан Убайдуллаевнинг айтишича, компания «қурулиш қоидаларини сақламаяпти».
Убайдуллаев билдиришича, қурулиш ўқув масканининг 6 метр оралиғида оли борилмоқда. Аммо хавфсизлик қоидаларига кўра биноларнинг ўртасида камида 10 метр оралиқ бўлиши керак, чунки ёнғин чиққан вақтда бошқа бинога ўтиб кетиш хавфи бор.
«Қурулиш ишлари бўйича биз ЎшДУнинг ректорига айтганмиз. Бу бўйича декабрь ойида тегишли ерларга мурожаат қилган эдик, аммо ҳеч қандай жилиш бўлмаганидан бугун телеканалларга билдирганмиз. Бугун улар [журналистлар] келиб интервью олгандан кейин, [қурулиш компаниянинг вакиллари] бизга ҳужжатларини тасдиқлашаётганини айтди», — деди Убайдуллаев.
Убайдуллаевнинг фикрича котлован қазиш қоидалари ҳам сақланмаган. Баҳор келганда ер намланиб, факультетнинг биноси бир тарафга оғиб кетиш хавфи бор деб ҳисоблайди декан.
Қурулиш ўтган йилнинг август ойида бошланган. Қурулишнинг котловани қазиб бўлиниб, фундаменти қуйилган.
Ўш шаҳар экотехинспециясининг бош инспектори Қурманбек Осмонкулов «ЭрКА» компанияси идорага ҳужжатларини тўлиқ топширмагани сабабли қурулиш ишлари вақтинча тўхтатилганини айтди.
«Қурулиш ишлари тўхтатилган, аммо ҳужжатларини олган, лойиҳаси бор. Ҳозирда бизга тегишли ҳужжатларни тўлиқ топширганича йўқю Шунинг учун биз тўхтаб турдик. [...] Архитектурадан қурилсин деб ҳужжат берилгандан кейин қурилаверади», — деди Осмонкулов.
Ўш регионал шаҳар қуриш ва архитектура бошқармаси етакчисининг биринчи ўринбосари Ирисбек Токоев бу қурулиш Ўш шаҳрининг бош планига кўра келганини маълум қилди.
«“ЭрКА” қурулиш компанияси қураётган бино шаҳар қуриш кенгашига қўйилиб, у ердан 8 талаб билан ўтиб, рухсат иш қоғозлари берилган. Кеча яқиндагина лойиҳани келишиб бердик. Умумий олганда қонуний деск бўлади » — деди Токоев
Қурулиш компаниянинг раҳбари Азамат Эргешбаев «Клооп»га кўп қаватли уй қонуний турда қурилаётганини ва архитектурадан ҳам барча тегишли ҳужжатлар олинганини билдирди.
Муаллиф:Уулкан Кенешбек қизи