Коронавирус: Хитойдан қайтиб келган яна олти талаба изоляцияга олинди

767

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг касалликларни олдини олиш департаментининг эпидемиялогик назорат бошқармаси етакчиси Абдикадир Жороев 29-январда билдиришича, Хитойдан қайтиб келган яна олти талаба Беловодск ҳудудий касалхонасининг изоляцияланган палатасига жойлаштирилди.

Унинг айтишича, талабалар Новосибирск орқали келиб, ўлкага «Акжол» назорат ўтказиш жойи орқали киришган.

«Улар тиббий кўрикдан ўтишди, ҳеч қандай клиник симптомлар топилгани йўқ. Аммо улар вирус инфекцияси (ОРВИ) белгилари бор одамлар билан алоқада бўлишганини айтишди. Бу кўрсатмалар бўйича биз уларни инкубация мавсум вақтида назорат лозим деб ҳисобладик», — деб билдирди у.

Бунга қадар ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев ҳукумат Хитойдан чиқиб кетишни истаганларга Қирғизистонга қайтишга ва уларга чипта олиб беришга тайёр эканини таъкидлаган.

Қирғизистоннинг дори-дармон ва медтехника билан таъминлаш департаментидан фармацевтика фирмаси ҳамда дорихоналар тармоғининг вакиллари билан кенгашма вақтида уларни тиббий юз ниқоблари билан вирусга қарши препаратларнинг баҳоларини қимматлаштирмаслик, шунингдек уларни экспортга чиқармасликка ундашганини хабар қилишди.

Идора етакчиси Жилдиз Жумагулова Қирғизистонга тиббий ниқоблар расмий Россиядан, Қозоғистондан ва Хитойдан киргизилиб турганини, аммо ҳозирда Хитойдан юз ниқоблар келмаётганини, Россия ва Қозоғистон эса уларни чиқаришни тақиқлаганини айтиб берди.

«Агар мабода юз ниқоблар етмай қолса деб бошқа ўлкаларни қидиряпмиз. Аммо юз ниқоблар етарли, етиши керак деб умид қиламиз», — деди у.

Муассасадан таъкидлашганидек, мамлакатнинг дорихоналарида бир марталик ниқоблар (ҳозирда 3,5 млн дона) ҳамда керакли дори-дармонлар етарли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактаб ўқувчиларига коронавирусни, жумладан  вирус инфекциясини (ОРВИ), грипп ва ботулизмнинг олдини олиш бўйича маълумот бериш ишларини олиб бораётганини билдирди.

Мактаб ўқувчиларига вирус касалликлари профилактикаси ҳақида айтиб беришмоқда. Сурат: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайти

Хитойдаги коронавируснинг чиқиши боис Соғлиқни сақлаш вазирлиги экпидемиология хизматиининг қошида узлуксиз алоқани йўлга қўйди. Қуйилаги телефон рақамлари орқали  консультация олса бўлади: 0312323055, 0312323202, 0550033607.

Хитойдаги коронавирус

Хубэй провинциясидаги Хитойнинг Ухань шаҳри бунгача маълум бўлмаган корновируснинг ўчоғи бўлиб қолди. Бугунги кунда бу касалдан камида 170 одам вафот этиб, 7700га яқин юқиш ҳолати рўйхатга олинган.

Хитой ҳукумати 11 млн одам жойлашган Ухань шаҳрини карантинга ёпиб, шаҳардаги темир йўқ ва авиарейсларни бекор қилиб, шаҳар ичидаги транспортни тўхтатган.

Ухан шаҳридаги бозор. Коронавируснинг янги турининг юқиши таҳминан ўу ердан бошланган. Сурат: Reuters

Янги вирусни юқтириб олиш бўлган деярлик барча ҳолатлар Хитойнинг ҳудудида аниқланган, аммо юқтирганлар бошқа ўлкаларда ҳам топилмоқда: Тайланд, Вьетнам, Сингапур, Япония, Малайзия, Жанубий Корея, Тайвань, Непал, Франция, АҚШ ва Австралия.

Аввалроқ жаҳон соғлиқни сақлаш (ЖСС) ташкилоти коронавируснинг янги тури туфайли Хитойдаги пневмониянинг чиқишини халқаро аҳамиятдаги фавқулотда ҳолат деб эълон қилишга жуда эрта эканини маълум қилган. Аммо бугун, 30-январда, ЖСС касалликка бу мақомни бериш керак ёки керак эмаслигини яна бир бор муҳокама қилади.