Бишкеклик Михаил Дудин усти музга айланган Ўрта-Тўқой сув омборини дрон билан видеога олган.
«Ўрта-Тўқай сув омборидаги ажойиб муз. Тоза сув билан қишки совуқ гўзал муз нақшларини яратмоқда», — деб ёзган у ўзининг ютуб каналида.
Ўрта-Тўқой сув омбори Иссиқкўл ва Норин вилоятининг четидаги Чу дарёсида жойлашган. Бу Қирғизистонда қурилган биринчи сув омбори. Унинг узунлиги 18га яқин километрни ташкил қилади.
Қиш мавсумида у одамларни биринчи муз қопламаси билан жалб қиларди. Бунинг устига унга қадар Бишкекдан етиш жуда қулай — уч соатга етмаган вақтда борилади. Сув омбори эса шаҳарни Норин вилояти билан боғлаб турган йўлнинг ёнида жойлашган.
Бишкекдаги «Перспектив Трэвел» турагентлигида ишлаган Аман Касимовнинг айтишича, Ўрта-Тўқайга кунда минг нафарга яқин одам келади.
«Улар сув омборининг ва тоғларнинг фонида гўзал суратларни тасвирга олишади, аммо музнинг устида юриш мумкин эмас — у жуда юпқа ва қирғоқ қисмларигина музга айланган», — дейди Аман Касимов.