Кучли аёллар. Тинибекова энг яхшилар рўйхатининг бошида, Шевченко эса энг кўп маош олувчилар қаторига кирди

430

Айсулуу Тинибекова дунёдаги энг яхши полвон қатори танилиб, кураш бўйича энг кучли спортчи аёллар рўйхатининг илкига чиқди. Январь ойида Тинибекова Италиядаги чемпионатга боради. Тинибековадан ташқари, бу мусобақага Нураида Анаркулова ҳамда Айпери Медет қизи ҳам қатнашади.

Тинибекова 2019 йили сентябрда кураш бўйича дунё чемпиони бўлган. У икки марта Олимпиада ўйинларига қатнашиб, аммо медал ололмай қолган. Спортчи қиз келаётган Олимпиада ўйинларида ҳам кучини синаб кўрмоқчи.

Валентина Шевченко эса UFCнинг энг юқори маош тўланувчи ўн спортсининг қаторидан ўрин олди — у бир миллион 139 минг доллардан ортиқ  даромад топган.

Февралда Шевченко чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Жангчи 2018 йили февралда UFCнинг енгил вазн тоифасидаги рейтингида саф бошига чиққан.