Президент Сооронбай Жээнбеков «Қирғизистонда уран, торий конлари чиққан ерларни қидириш, разведка ва ишлатиш мақсадида ер ости бойлигини геологик қидирув билан боғланган ишларга тақиқ қўйиш ҳақида» қонунга қўл қўйди.
Қонун лойиҳасига кўра, энди Қирғизистон ҳудудида уран ва торий қазишга, жумладан радиоактив хом-ашёларни ишлатишга ва уларни шахсий қўлларга ўтишини тақиқлади.
Шунингдек, Қирғизистон ҳудудига таркибида уран ва торий бўлган ҳом-ашёларни ва қолдиқларни олиб киришга йўл берилмайди.
Президентнинг матбуот хизматидан маълум қилинишича, қонуннинг мақсади — «аҳоли соғлигини, ерларни, сув объектларини, ўсимликлар ва жониворлар оламини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг яшаш, меҳнат қилиш ҳамда хордиқ чиқариш учун қулай муҳитга бўлган ҳуқуқларини, шунингдек Қирғизистонда радиацияли ҳамда экологик хавфсизликни таъминлаш».
Бунга қадар премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев уран ишлатишга лицензиялари бор бўлган компанияларга бундай ишларни олиб боришга тақиқ қўйган.
Уранга қарши норозиликлар
Ҳукумат 2019 йилнинг апрель ойида Иссиқкўлда ва Бишкекда бўлиб ўтган бир қатори норозиликлардан кейин уран ҳамда бошқа радиоактив элементларни ишлатишга ва разведкага тақиқ солишга қарор қилган.
Уран конлари ишлатилиб ва қазилиши мумкинлиги ҳақида 2018 йили маълум бўлиб, 2019 йили мартда «КГРК» қирғиз компанияси россиялик инвестор билан келишувга қўл қўйган.
Апрель ойида Иссиқкўл вилоятидаги Тон районига қарашли Тош-Булоқ уран конида геологик разведка ишлари ўтказила бошлаган. Маҳаллий аҳоли бунга салбий муносабат билдириб, митингларга чиқа бошлаган.
Бишкекнинг марказий майдонида 21-апрель куни уран конларини ишлатишга қарши флешмоб бўлиб ўтган. Шундан кейин ҳукумат етакчиси Мухаммедкалий Абилгазиев Тош-Булоқ уран конида ишларни тўхтатиб туришни топширган.
Шундан кўп ўтмай депутатлар уран қазиш бўйича қонун лойиҳаларининг учтидан ишлай бошлашган. Бугун унга Жээнбеков қўл қўйди.