Юзлаган қирғизистонликлар Бишкекнинг марказида ўтган митингда Райимбек Матраимовни қамашни талаб қилишди

440

25-ноябрда Бишкекнинг марказида бўлиб ўтган коррупцияга қарши «Re:Акция» фуқаролик акцияси 1000дан ортиқ одамни тўплади. Митинг иштирокчилари ҳукуматдан божхона раҳбарининг собиқ ўринбрсари Райимбек Матраимовни қўлга олишни ва Қирғизистондан чиқариб кетган деярлик 700 млн доллар ҳақидаги суриштирув устида ишлаган «Клооп» ва «Азаттык» радиосининг журналистларини ҳимоя қилишни талаб қилишди. 

Акция иштирокчилари Райимбек Матраимовнинг ва бошқа  коррупционерларнинг қамалишини, ҳақиқий реформаларни ўтказилишини талаб қилишди. 

Митинг бир ярим соат давом этди. Уни милиция 1-декабрга қадар Жогорку Кенешнинг олдида тадбир ўтказиш тақиқланганини огоҳлантириш билан тўхтатишга харакат қилди. Аммо юрист билан сўзлашувдан кейин акция иштирокчиларига тўсқинлик қилгани йўқ. 

«Re:Акция»

22-ноябрда журналистлар Айэркен Саймаити бўйича суриштирув эълон қилишган — бу тадбиркор контрабанда йўли билан топилган 700 млн доллардан ортиқ миқдордардаги пулни Қирғизистондан чиқариб кетган. У журналистларнинг ахборот берувчиси бўлган ва уларга контрабанда қандай ишлаганини, бу бизнес кимга қандай алоқада бўлганини айтиб берган. 

Суриштирув чиққандан кейин одамлар ҳукуматнинг реакциясини ва коррупцияга қарши реал курашни талаб қилишган. Бундан ташқари, улар Божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни қамашни талаб қилишди — Саймаитининг айтишича, у коррупция схемасида муҳим ролни ўйнаган. Саймаити ўзи 10-ноябрда ўлдирилган. Бу у маълумотнинг аксар қисмини журналистларга ўтказиб бергандан кейин бўлган. 

МХДҚ ва Бош прокуратура Саймаитининг ўлимини тергов қилади. Хавфсизлик кенгаши эса Саймаити Қирғизистондан 700 млн доллардан ортиқ пул чиқариб кетганини тасдиқлади. 

Божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов ўзига қарши туҳмат бўлаётганини айтмоқда. У ҳуқуқ тартибот органларининг саволларига жавоб беришини ваъда қилди. Хавфсизлик кенгашининг етакчиси Дамир Сагинбаев эса Матраимовни «МХДҚ терговга олиши мумкинлигини» билдирди.