2020 йил бошидан бошлаб Оқ-Бура дарёсининг бўйидаги ноқонуний қурулишлар олиниб, унинг ўрнига сайлгоҳ қурилади. Сайлгоҳни қуриш ишлари Нурматов кўчасидан бошланиб, Қурманжан датқа (аввалги Юго-Восток) кичик туманигача чўзилади.
Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясиннг матбуот котиби Азамат Абсаттаров «Клооп»га берган интервьюсида билдирди.
«Ҳозирги вақтда [Оқ-Бууранинг бўйида] 400дан ортиқ турли ноқонуний қурулишлар қурилиб, деворлар ўрнатилган. Уларга экотех хавфсизлик инспекцияси огоҳлантириш берди. Мустақил олмаганларни судга ўтказамиз. Қурулишларни олиб ташлаш ишлари якунлангандан кейин [дам олиш жойини] қуриш ишларини бошлаймиз», — деди матбуот котиби.
Ўш шаҳар мэриясининг режаси бўйича, дастлаб сойга дамба қурилади. Кейин велойўл, пиёдалар йўлаклари қурилиб, дарахтлар экилиб, сой бўйлари кўкаламзорлаштирилиб, электр ёруғи ўтказилмоқчи. Айрим ерларига зинапоялар қурилиб, сув секин оққан ерларга дам олиш учун ўтирғичлар қўйилади.
«Бир қанча қурулиш бўладиган ерлар бўшатилиб, ёздан бошлаб тендер ўтказиб қурулиш ишлари бошланади. Имкон борича бизга суд жараёни каби тўсиқлар бўлмаса 2020 йилнинг ичида тугатилади», — деди Абсаттаров.
Ҳозирча сой бўйича ободонлаштиришга аниқ қанча маблағ сарфланиши номаълум.
Бунга қадар 2018 йилнинг бошида Оқ-Бура сойининг устига ёзги сахна қурилган. Ёзги сахнани «Сутранспромжилстрой» қурулиш компанияси 16 млн 400 минг сомга қурган. Объектнинг қурулиши 2017 йилнинг сентябрь ойида бошланиб, олти ойда битказилган.
Шаҳарнинг ўртасидан оқиб ўтган Оқ-Бура сойининг узунлиги 136 километрни ташкил қилади.
Муаллиф: Айзат Камчибекова