Ҳусусий тадбиркор Саймаитини ўлдиришда гумонланганлар қўлга олинди

448

Туркия полицияси 12-ноябрда тадбиркор Айэркен Саймаитини ўлдиришда гумонланган уч кишини қўлга олди. Уни 10-ноябрь куни Истамбулда отиб кетишган. 

Қўлга олинганларнинг иккиси Хусейин Ахметалиев ва Абдулла Энвер исмли Қирғизистон фуқаролари. Учинчиси — Суриянинг фуқароси Али Исбе.

Бу ҳақда Туркиянинг «Анадолу» ахборот агентлиги биринчи бўлиб ёзиб чиққан. Уларнинг маълумотига кўра, қўлга олинганларнинг бари Туркиядан Сурияга кетишга ҳаракат қилишган. 

Улар Туркиянинг жанубида, Сурияга чегарадош ҳудуддан узоқ бўлмаган Адана шаҳрида қўлга олинган. 

Меҳмонхонанинг кафесидаги қотиллик 

Айэркен Саймаитини 10-ноябрь куни Истамбулнинг меҳмонхоналаридан биридаги кафеда номаълум шахс отиб кетган.  Бизнесмен олган жароҳатлари оқибатида касалхонада вафот этган. Туркиянинг прокуратураси тергов олиб бормоқда. 

Саймаити ўлдирилган ер. Сурат: «Хюрриет» нашри

Саймаити «Азаттык»нинг божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов бўйича суриштирувининг фигурантларидан бири бўлган. 

Нашрнинг суриштирувига кўра, Матраимов 2011-2017 йиллари божхона хизматида ишлаётган вақтда 700 млн доллардан ортиқ маблағнинг Қирғизистондан ноқонуний чиқарилиб кетиши бўйича порахўрлик схемасига алоқаси бор бўлиши мумкин. 

«Азаттык»нинг журналистлари Саймаити ва унинг «Абдыраз» компанияси Матраимовга бу пулларнинг учдан биридан кўпини — 250 млн долларга яқин маблағни — чиқариб кетишга ёрдам берган деб айтишган. 

Матраимов ва унинг ака-укалари Қирғизистонда энг бой ва нуфузли оилалардан бири ҳисобланади.  

Муҳолифат ва фуқаровий фаоллар Матраимовнинг президент Сооронбай Жээнбековга яқинлиги бўйича бир неча бор айтиб чиқишган — бу билан ҳусусан, нима учун ҳуқуқ тартибот органлари «Азаттык»нинг суриштирувидан кейин Матраимовнинг мулкини одатдагидан кўпроқ вақт текшираётгани тушунтирилган. 

Президент ўзи доимо Матраимов билан алоқасини инкор қилиб келади — Жээнбеков журналистлар билан бўлган охирги учрашувида божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари билан алоқаси бўйича «фактларни келтиришни» сўраган. 

МАВЗУ БЎЙИЧА:

Қирғизистоннинг бош консули Саймаитининг ўлдирилиши ортидан ишдан олинди — Истамбул