Ўш: Сайёҳлик милициясининг ходими «зўрлашга уринишда» гумонланмоқда

472

Ўш шаҳар милициясига 16-октябрда сайёҳлик милициясининг ходими «зўрлашга харакат қилди» деган ариза билан 32 ёшли аёл мурожаат қилган. Ўз аризасида у воқеа ўша куни шаҳардаги кинотеатрлардан бирининг ёнида соат 16:30лар атрофида бўлганини билдирган. 

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Замир Сидиков «Клооп»га билдиришича, саёҳлик милиционери унга қўйилаётган айбларни инкор қилмоқда. 

«Шикоятчи аввал милиционернинг гаплашиб юрган қизи бўлган экан. Гумонланувчи шикоятси ҳозирги гаплашган қизидан рашк қилиб, шундай қилган демоқда. Ҳозирги вақтда экспертиза тайинланди», — деб билдирди у.

Сидиков қўшимча қилишича, ҳуқуқ тартибот органининг ходими хизматдан четлатилгани йўқ ва бу масала экспертизанинг натижасига кўра кўриб чиқилиши мумкин. 

Мазкур факт Қилмишларнинг ва жиноятларнинг умумий реестрига «зўрлашга харакат қилиш» моддаси билан рўйхатга олиниб, судгача текширувга олиди. 

2019 йилнинг июль ойида Ўш шаҳар патрул-назорат хизмати батальони қошида сайёҳлик милициясининг бўлими тузилган. ИИВдан сайёҳлик милициясининг асосий вазифаси чет эллик туристларнинг ҳавфсизлигини ва ҳуқуқларининг сақланишини таъмин этиш деб маълум қилишган.