«Мадина» кафеси эгасининг ўлдирилиши. Тадбиркорлар бизнесларини ҳимоя қилиб беришни сўрашмоқда

502

Премьер-министр Мухаммедкалай Абилгазиев 21-октябрда мажлис ўтказган. Унда Бишкекдаги «Мадина» кафесининг эгаси Хуфур Абдурахеманннинг ўғирлаб ўлдирилиши бўйича масала муҳокама қилинган. 

У ички ишлар вазири Кашкар Жунушалиевга бу воқеани тергов қилишни охирига чиқариб, барча айбларни, жумладан одам ўлдирганларга «маълумот ташиганларни» топишни топширди. 

Ҳукумат раҳбарининг айтишич, мамлакатнинг асосий вазифаларидан бири — бу тадбиркорларни ҳимоя қилиш. 

«Охирги воқеалар ҳуқуқ тартибот органлари тадбиркорликни қўллаш бўйича кучайтирилган ишларни амалга ошириши лозим эканлигини ошкор кўрсатиб турибди. Бу ўлка иқтисоди учун тадбиркорлар орасида қўллов топган ҳукуматнинг бизнесни ҳимоялаш бўйича ташаббусларидан кам бўлмаган аҳамиятга эга», — деб айтган ҳукумат раҳбари. 

Шунингдек, Абилгазиев ҳусусий тадбиркорларни «муаммоларни мустақил криминал билан ҳал қилишга харакат қилмасликка, агарда муаммо пайдо бўлса, умрни ва мулкни сақлаш учун милицияга мурожаат қилишга» чақириб ўтган. 

Ишбилармонлар хавотирда

Қирғизистон бизнес ҳамжамияти ҳуқуқ-тартибот идораларини тадбиркорларни жиноий тазйиқдан ҳимоя қилишга чақирди.

«Агар жиноий гуруҳлар тадбиркорларни уриб, талашлари ва ҳатто ўлдиришга кучи етиб, устунликни қўлга киритиб турган бўлса, унда бизнес мамлакат ташқарисига қочиб кетади»,  — деди JIA бизнес уюшмасининг раиси Фархад Пакиров «Азаттык» билан суҳбатда. 

Ички ишлар вазирлиги матбуот марказининг раҳбари Бакит Сейитов «Мадина» кафеси эгасининг ўғирланиши ва ўлдирилиши «умумий уюшган жиноятчиликнинг бош кўтариши қатори қарамаслик керак» деб ҳисоблайди.

«Мазкур жиноятнинг юзи тез орада очилиб, бу гуруҳнинг барча аъзолари қўлга тушди. Уларнинг орасида уюшган жиноий гуруҳ билан алоқаси бўлганлар ҳам бор. Аммо бу шундай оғир жиноятга алоқадор бир ҳолат. Бу билан жами уюшган жиноятчилик бош кўтариб, жамоатчилик ҳавфсилигига хавф туғдирувчи вазиятга етди дейишга асос йўқ», — деди у.

Сейитовнинг айтишича, сўнгги уч йилнинг ичида буюртма билан одам ўлдириш ёки тадбиркорлардан пул таъма қилиб, ҳужум қилиш каби ўта шавқатсизларча қилинган жиноятлар рўйхатга олинмаган эди. 

Ўғирлаш ва ўлдириш 

Хуфур Абдурахман — Хитойдан келган этник уйғур, олти боланинг отаси. У Бишкекнинг Мадина бозори ёнидаги «Мадина» кафесининг эгаси бўлган. Абдурахман 4-октябрда йўқолиб қолган, унинг акаси эртасига бу ҳақда ариза билан милицияга мурожаат қилган. 

Уни акасининг айтишича, ўша куни Хуфур оқ рангдаги BMW Х5 русумидаги автомобили билан «Мадина» бозоридан «Дордой» бозорига қараб кетгани бўйича қайтмаган. Мурожаат «Одам ўғирлаш» моддаси бўйича рўйхатга олинган. 

Орадан деярлик икки ҳафта ўтгандан кейин милициянинг ходимлари саккиз гумондор шаҳсни қўлга олишган ва уларнинг орасида уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси бор бўлган. Улар кўрсатма беришиб, эркак кишини ўғирлаб кетиб, ўлдиришганини, унинг танасини эса Нориннинг Қўчқор қишлоғининг чеккасида йўлдан таҳминан 150 метр олисликда кўмиб қўйишганини айтиб беришган. Хуфур Абдурахманнинг жонсиз танаси 19-октябрга ўтар кечаси топилган. 

Икки шубҳали шаҳс турли вақтларда милицияда ишлаган. ИИВнинг маълумоти бўйича, улар «қонунга зид воқеага аралашгани учун» ишдан ҳайдалган. Тергов уларнинг бири ўғирликни уюштирган, иккинчиси эса тадбиркорни ўлдирган деб гумон қилмоқда. 

Бундан ташқари, қотилликка Иссиқкўл вилоятида туғилган 29 ёшдаги одам ва 33 ёшдаги Қозоғистон фуқароси гумонланмоқда. Ҳозир  тўрт нафари ҳам №1 ТИЗОга икки ойга киргизилган. 

Қўлга олинганларнинг яна тўрт нафари иш бўйича гувоҳ қатори ўтмоқда. Уларнинг орасида ўғирланган машинанинг эҳтимолий сотувчиси бор. У ИИВда уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси қатори ўтмоқда. У Чуй вилоятидаги «Сосновка» назорат ўтказиш пунктида чегарадан ўтиб кетиш харакати вақтижа, қора рангга бўялиб, қалбаки рақам тақилган BMW X5 машинасини бошқариб бораётганда қўлга олинган.