400 ўқитувчининг кўзи бепул амалиёт қилинади — Маориф вазирлиги

442

Ўқитувчиларга тиббий ёрдам бериш бўйича келишувга маориф вазири Канибек Исаков ҳамда «Дордой офтальмик-сервис» микрохирургия марказининг директори Азизбек Эшмамбетов қўл қўйган.

«Мамлакатдаги таълим бериш масканларининг 400 нафар ходимига кўз катарактасини олиш ва бошқа кўз касалликларини бартараф қилиш учун юқори технологиядаги хирургия операциялари бепул қилинади», — деб билдиришди маориф вазирлигидан.

Операциялар ведомство хирургияга муҳтож бўлган ўқитувчиларнинг рўйхатини тузгандан кейин бошланади. 

«Клиника офтальмологлар гуруҳини ташкил қилади, шундан кейин улар ўқитувчилардан билдирувларни тўплаб, текширув ўтказишади. Шундан кейин ким операцияга боришни аниқлайди», — деб қўшимча қилди муассасанинг матбуот хизматидан.