Парламентнинг депутати Дастан Бекешев аҳолини қабул қилиш масканларида ишлаган давлат ходимлари учун этика сабоғи ўтишни таклиф қилишди. Бу ҳақда у 26-сентябрда парламентнинг йиғинида айтиб чиқди.
«Кўпроқ шулар аҳоли билан алоқада бўлишади, шуларгина асаб бўлишади [...] ва стрессга тушмаслик масаласи ҳам бор. Шу сабабдан мен сабоқларни асосан шулар учун [ўтишни] таклиф қилганман», — деди депутат «Клооп»га.
У давлат ишчиларини оғир аҳволлардан чиқишга ўргатишни ва ҳар қандай тоифадаги фуқаролар, масалан ижтимоий жиҳатдан ожиз одамлар билан сўзлашув ҳусусиятларини ривожлантиришни таклиф қилди.
Бекешев аҳолига хизмат кўрсатиш жойларидаги ходимлар «мулойимлик билан, табассум қилиб» туришлари керак деб ҳисоблайди.