Қирғиз-тожик чегарасида хавфсиз назорати кучайтирилди, Тожикистон ва Қирғизистон музокаралар олиб бормоқда, Қирғизистон билан чегарадош ҳудудлар аҳолиси Лайлак анклавга айланишидан ҳавфсирамоқда. Биз нима бўлаётганини тушунтирамиз.
Ўрта-Бўз ва Якка-Ўрик
14 сентябр куни кечқурун «Клооп» таҳририятига видео юборишди - муаллифнинг таъкидлашича, тожик томони Ўш-Исфана йўлида қурилишни бошлаган.
"Агар улар эртага бу ерга пост жойлаштирсалар, Лайлак анклавга айланади", деди видеодаги эркак. Шунингдек, бизга Ўрта-Бўз қишлоғида (Аксай округидаги Боткен тумани) норози одамлар тўплана бошлаганлари ҳақида ҳам хабар беришди. Аммо бу хабарни Боткен вилояти Ички ишлар бошқармаси тасдиқламади.
Шунга қарамай, "Турмуш" нашри воқеа жойидан олинган суратни эълон қилди - унда маҳаллий аҳолининг тўплангани акс этган. Шунингдек журналистлар Тожикистон фуқаролари Якка-Ўрик (Ўрта-Бўз ва Якка-Ўрик қишлоқлари яқинида) шағал юкланган машина қуйишганини ва эҳтимол у ерда қурилиш ишларини олиб боришлари мумкинлигини тасдиқладилар.
Кечроқ Чегара хизмати Яка-Ўрикда қурилиш ишлари бошланганини ҳамда қирғиз ва тожик қишлоқлари аҳолиси тўпланишганини тасдиқлади, аммо муассаса маълумотларига кўра, кечқурун ҳамма тарқалиб, вазият стабиллашган.
Анклав ва яна учта пост
Анклавнинг юзага келиш эҳтимоли ҳақидаги шунга ўхшаш маълумотлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди - видео лавҳада гапирган киши учта қирғиз қишлоғини Қирғизистондан ажратиб олиниши мумкинлиги атган. Видеонинг қаҳрамони, Лайлак тумани қишлоқ кенгаши депутати Сапарали Бурбаевнинг сўзларига кўра, Тожикистон Боткен вилоятининг Лайлак ва Боткен туманларида учта пост қуришни бошлаган.
Қурилишни Лайлак вилояти ҳокими Баймурат Бекмуратов ҳам тасдиқлади. У «Азаттык»қа берган интервюсида тожик томони Лайлак вилоятидаги Максат қишлоғида пост қуришни бошлаганини билдирди. Қурилиш майдонидан олинган маълумотлар ва фотосуратлар «Турмуш» нашри томонидан нашр этилган. Қишлоқ кенгаши депутати Бурбаев ҳам учта постнинг қурилиши ҳақида гапирган - биттаси Лайлак туманидаги Максат қишлоғида, иккитаси Баткен туманида
Чегара хизмати Лайлак вилоятининг Максат қишлоғида қурилиш ишлари олиб борилганлигини тасдиқлади. Иш тожик тарафидан олиб борилган ва қирғиз расмийлари билан келишилмаган ҳамда Қирғизистон чегаранинг аниқланмаган қисмида ишлашни тўхтатишни талаб қилган. Мамлакатлар ўртасида музокаралар олиб борилмоқда.
Муассасанинг таъкидлашича, вазият назорат остида ва низоларга йўл бермаслик учун аҳоли билан суҳбатлар олиб борилади ва чегарада хавфсизлик назорати кучайтирилади. 15 сентябр куни эрталаб олинган маълумотларга кўра, чегарадаги вазият ўзгармади ва "барқарор".
Чегарадаги можаролар
Жорий йилда Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида бир нечта йирик можаролар рўй берди - чегара аҳолисини икки марта эвакуация қилишга тўғри келган. Чегаранинг аниқланмаган участкалари бўйича тортишувларда аҳоли нафақат тошлардан, балки ўқотар қуролдан ҳам фойдаланишган, натижада бир неча тожикистонлик ҳалок бўлган.
Сўнгги йирик можаро давлат раҳбарлари Сооронбай Жэнбеков ва Имомали Раҳмоннинг фавқулодда учрашувига сабаб бўлган. Музокаралар чегара ҳудудлари ва Иссиқкўлда бўлиб ўтган. Президентлар баҳсли чегаралар масаласини муҳокама қилишга ваъда беришган, қирғизистонлик раҳбар чегара ҳудудларида хавфсизликни таъминлаш ва аҳолини иш билан таъминлаш учун инфратузилмани яхшилаш учун хавфсизликни кучайтиришга ваъда берган.
Шунга қарамай, можаролар кенг кўламда бўлмасада,мунтазам равишда давом этди. Можаронинг сабаби байроқ ўрнатишдан тортиб, тўсиқ қуриш каби турли важлар бўлиши мумкин. Аммо асосий сабаб - баҳсли чегараларнинг мавжудлиги.