МСКнинг аъзоси Тўқтогул шаҳар кенгашида гендер квотасини сақлашни талаб қилди

515

Марказий сайлов комиссияси (МСК) аъзоси Назарали Арипов 13 сентябр куни бўлиб ўтган йиғилишда парламентларда хотин-қизлар учун ўринларини олишда аёлларнинг квотасига риоя қилиш кераклигини эслатди. Мажлисда Марказий Сайлов Комиссияси аъзолари маҳаллий кенгашларга мандатларни топшириш масаласини муҳокама қилдилар.

Комиссия аъзолари ўртасидаги тортишув Тўқтогул шаҳар кенгашида депутатнинг бўш ўринлари туфайли келиб чиққан. Марказий сайлов комиссияси аъзолари ўз мандатини топширган депутат Қурманжон Умарованинг ўрнига Урмат Тўйчубековнинг қабул қилиш бўйича ҳужжатни кўриб чиқмоқдалар.

Назарали Ариповнинг айтишича, унинг шаҳар кенгашидаги ўрни эркакка эмас, аёлга берилиши керак. Марказий сайлов комиссияси аъзолари мандатни ўтказиб бериш тўғрисидаги ҳужжатларни қайта тўлиқлаб, ишлаб чиқишга жўнатишга қарор қилишган.

2019 йил июл ойида Жогорку Кенеш депутатлари қонун лойиҳасини маъқуллашган, унга кўра маҳаллий кенгашларга сайловларда мандатларнинг камида 30 фоизи аёлларга берилган.

Сўнгги уч йил давомида мамлакат бўйлаб депутатлар сони 11 фоиздан ошмай келмоқда. Ҳозирда мамлакат бўйича 8700 депутатнинг ичидан аёл депутатлар сони минг нафарга етмайди.

Раҳбар лавозимларида аёлларнинг йўқлиги ҳақида собиқ президент Роза Ўтинбоева ҳам март ойи бошидаги конференцияда айтиб чиққан.

Унинг фикрича, мамлакатга "қоронғу замон" келди - аёлларни етакчилик хизматига йўлатишмайди ва уларга ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга имконият беришмаяпти. Ўтунбаеванинг айтишича, мамлакатда 7 нафар губернатор, қирқ ҳоким ва 35 нафар мэр ишлайди - уларнинг орасида битта ҳам аёл йўқ.