КСДПнинг офисидан ҳужжат ва компьютерлерни олиб чиқишмоқда — Жолдубаева

516

КСДП партияси раҳбарининг ўринбосари Кундуз Жолдубаева 12 сентябр куни Ҳарбий прокуратура терговчилари «Форум» биносида жойлашган партия офисларидан ҳужжатлар ва компютерларни олиб чиқиб кетишаётганини хабар қилди. 

Жолдубаеванинг сўзларига кўра, Ҳарбий прокуратура партияни "мазкур процессуал ҳаракатлар" тўғрисида партия аъзоларини огоҳлантирмаган.

«Клооп»нинг мухбирлари Ҳарбий прокуратурадан изоҳ ололмади.

Аввалроқ Атамбаевнинг сафдошлари ва КСДПнинг аъзолари партиянинг офисига киритилмагани учун Ҳарбий прокуратурага шикоят қилишган. Социал-демократлар буни "расмийларнинг сиёсий бирликни турли йўл билан йўқ қилишга уриниши" деб аташган. Депутат Ирина Карамушкинанинг сўзларига кўра, Ҳарбий прокуратура уларнинг шикоятини 19 кун ичида кўриб чиқишга ваъда берган. 

Бугун тушдан кейин, парламент йиғилишида Карамушкина собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ҳибсга олиниши, «Апрель» ҳамда «7-канал» телеканаллари мулклари ва  «Форум» биносидаги КСДП офисининг қамоққа олинишига баҳо бериш илтимоси билан БМТ ва Европадаги Хавфсзлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) қошидаги Демократия институтлари ва Инсон Ҳуқуқлари бўйича бюро вакилларига мурожаат қилган.