Видео: Аравон тумани аҳолиси ўзбек чегарачилари ўрнатган тўсиққа норозилик билдиришмоқда 

599

Ўш вилоятининг Аравон туманидаги Керкидон қишлоғининг яшовчилари 10-сентябрда қирғиз-ўзбек чегарасида тўпланди. Бунга Ўзбекистон чегарачиларининг маҳаллий сув омборининг ҳудудига тўсиқ ўрнатгани сабаб бўлди. 

Турғунлардан бири «Турмуш» нашрига «Ўзбекистон ҳукумати ўз хоҳишича тўсиқ қурмоқда» деб хабар қилган. «Чегара хали аниқланмаган дейишяпти. Ўзбек тараф тўса бошлаганига маҳаллий турғунлар норози бўлиб, талаш чиқди», — деди у.

Низо чиққан ерга туман ҳокими Курманбек Айтибаев борган. Кейинчалик у чегара участкасида вазият барқарор эканини маълум қилди. Унинг айтишича ўзбек ҳукумати тўсиқни ўз ҳудудида ўрнатмоқда.

Туман ҳокими Керкидон сув омборининг атрофидаги 400 гектар ер Ўзбекистондаги Ўш—Аравон йўлига яқин ерга 2017 йили алмаштирилганини қўшимча қилди. 

«Делимитация ишлари тугаган, чегаранинг демаркацияси қолган. Ҳозирча баҳс тўлиғи билан тўхтатилгунга қадар Ўзбекистон тарафни тўсиқ ишларини тўхтатиб туришини илтимос қилдик», — деб айтди Айтибаев.

Керкидон қишлоқ ҳукуматининг етакчиси Мирлан Орозбаев «Азаттык»қа маълум қилишича, қишлоқ турғунлари сув омборини икки ўлка бирдек фойдаланишини талаб қилишмоқда. 

МуаллифАймээрим Дарбанбек қизи